
Франция футболининг шарафли клубларидан бири — “Лион” тарихида илк бор Лига 1дан расман четлатилди. Ушбу сенсацион қарор мамлакатда катта шов-шувларга сабаб бўлди ва мухлислар орасида жиддий муҳокамаларга йўл очди.
“Лион” нима учун элита билан хайрлашди?
Франция миллий назорат ва бошқарув дирекцияси (DNSG) кеча бўлиб ўтган йиғилишида клуб президенти Жон Тектсор бошчилигидаги делегация иштирок этди. Йиғилишда клуб раҳбарияти томонидан тақдим этилган молиявий ҳисоботлар ва таклиф этилган қутқарув чоралари кўриб чиқилди. Аммо комиссия аъзолари бу режаларни етарли деб топмади ва “Лион”ни қуйи лигага тушириш бўйича қатъий қарор қабул қилди.
Апелляция — охирги умид
Ҳозирда клуб учун ягона имконият — бу апелляцияга мурожаат қилиш. Агар бу босқичда ҳам ижобий натижа қайд этилмаса, “Лион” янги мавсумни Лига 2да ўтказишга мажбур бўлади. Бу эса Европа Лигаси йўлланмасидан ҳам маҳрум бўлишни англатади.
500 миллион еврога яқин қарз — ҳалокат сабаби
“Лион”нинг ушбу муаммоси замирида асосан молиявий инқироз ётади. Француз ОАВси маълумотига кўра, клубнинг умумий қарзи 500 миллион евродан ошиб кетган. Бу эса ҳатто Европа клублари учун ҳам жуда катта юкдир.
Элита билан хайрлашув ва мухлислар умиди
Шу билан, “Лион” 2024/2025 мавсумда Лига 1да 6-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўлланма олган бўлса-да, бу муваффақият клубни молиявий кризисдан қутқара олмади. Энди барча эътибор — клуб раҳбариятининг апелляция жараёнида кўрсата оладиган далил ва чора-тадбирларига қаратилган.
Zamin.uz таҳририяти хулосаси:
Франциянинг энг машҳур клубларидан бири учун бу тарихий синов. “Лион” бу қийинчиликлардан қутулиб, элитага қайтишга қодирми — вақт кўрсатади. Клуб вафодор мухлислари эса жамоадан янада кучли ривож ва қайта тикланишни кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар