
Сўнгги йилларда Европанинг энг хавфли ҳужумчиларидан бирига айланган Эрлинг Холанд "Манчестер Сити" сафидаги таъсирчан ўйини, самарадорлиги ва тўпурарлик салоҳияти билан футбол оламидаги энг кўзга кўринган юлдузлардан бирига айланди. Бироқ ҳар бир трансфер ойнасида у ҳақидаги миш-мишлар яна авж олади — Испания грандига кетиши, клубни алмаштириши ёки бошқа чемпионатни забт этиши ҳақидаги гап-сўзлар мунтазам равишда тарқалади.
Бу гал ҳам айнан шундай бўлди. Аммо вазиятга Эрлингнинг отаси — Альф-Инге Холанд расман ойдинлик киритди. У ўғлининг келажагига оид саволларга жавоб берди.
— Эрлингнинг келажаги ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳозир "Манчестер Сити" жамоасида ўзини бахтли ҳис қилмоқда. Ҳозирги пайтда у жамоа, муҳит ва мураббийдан жуда мамнун. Биз унинг ҳозирги ҳолатидан хурсандмиз, — дея таъкидлади Альф-Инге Холанд.
Эслатиб ўтамиз, норвегиялик ҳужумчи “Сити” сафида жами 144 учрашувда иштирок этган ва 122 та гол киритишга эришган. Шунингдек, жамоадошларига 20 та ассист узатган. Унинг ҳужумдаги таъсири нафақат статистика, балки ўйин услубини ҳам сезиларли даражада кучайтирган.
Клуб раҳбарияти эса футболчининг “Сити”даги истиқболидан тўла қониқарли эканини кўрсатган ҳолда, у билан амалдаги шартномани 2034 йил 30 июнигача узайтирган. Бу эса унинг узоқ муддат давомида клубнинг стратегик режаларида марказий фигура сифатида қаралаётганини англатади.
Шунга қарамай, ҳар бир трансфер ойнасида Холанднинг "Реал Мадрид" ёки "Барселона" каби жамоаларга йўл олиши мумкинлиги ҳақида турли манбаларда хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Бу эса унинг юқори даражадаги универсаллиги ва талаб юқорилигини яна бир бор тасдиқлайди.
Мухлислар учун эса бир нарса аниқ: Холанд каби ҳужумчи қаерда ўйнамасин, футбол ҳаётида доим марказда бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар