
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати пайтида футболчиларга дам олишга рухсат беришини айтди.
«Мен шундай қарор қилдим, биз бу ерга клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мусобақалашиш ва яхши машғулотлар ўтказиш учун келдик, лекин бўш вақтда тўлиқ дам олишни истайман. Агар улар гольф ўйнашни истаса – марҳамат, гольф ўйнашсин! Агар пляжга бормоқчи бўлишса – борсин! Агар бассейнда бўлишни, оилалари билан вақт ўтказишни хоҳласалар ва биз уларга дам олиш куни бера олсак – бўлсин дам олиш куни! Акс ҳолда, уларга руҳий томондан жуда оғир бўлади.
Биз ажойиб жойда турибмиз, шу боис турли тадбирларни бирга ёки баъзида ёлғиз ўтказяпмиз – фақат машғулотларга келиш учун, айниқса ўйин кунлари. Биз ўйиндан 3–4 кун олдин ортиқча куч сарфлашни истамаймиз, чунки бу ерда иссиқлик ва намлик шароитида жуда оғир бўлади. Биз мавсумни тугатдик ва қайтадан бошладик, шунинг учун спорт формасини йўқотганимиз йўқ.
Гап шундаки, бироз дам олиш, завқланиш керак, чунки олдимизда 11 ойлик мавсум турибди, ҳар 3–4 кунда ўйин бўлади. Шунинг учун мен қарор қилдим: “Йигитлар, хоҳлаганларингни қилинглар” – шунда сиз ўйинларга тайёр бўласиз ва ўзингизни аъло даражада ҳис қиласиз», – деди Пеп Гвардиола. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар