
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати сўнгги тури олдидан “Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларнинг кўплаб қизиқарли саволларига жавоб қайтарди. Унинг чиқиши клуб мухлислари учун фойдали ва кутилгандай очиқ-ошкор бўлди. Қуйида Алонсонинг фикрлари билан тўлиқ танишинг:
— Эртага қайси “Реал Мадрид”ни кўришни истайсиз?
— Бизда икки асосий мақсад бор: ғалаба қозониш ва гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш. Сўнгги ўйинда бир футболчимиз кам бўлса-да, муносиб ўйин намойиш этдик. Бу босқичда рақиблар осон эмас. Ҳозир ҳал қилувчи паллада турибмиз.
— Родриго билан боғлиқ муаммо борми?
— Йўқ, унда муаммо йўқ. У яхши формани сақлаган, мотивацияси юқори. Уни ўйиндан четлатиш фақат тактик қарор бўлган. Родриго жамоамиз учун жуда муҳим футболчи, ундан ушбу турнирда ҳам фойдаланамиз. У алоҳида хусусиятларга эга ўйинчи.
— Лапорта сўзлари ҳақида нима дейсиз?
— Мен бу вазиятга киришмоқчи эмасман. Ҳар икки жамоа ўз кучи ва фикрига эга. Демократия бор. Биз Мадридда ҳам, бошқа жойда ҳам ўз йўлимизда ҳаракат қилаверамиз.
— Мбаппе қай ҳолатда?
— У машғулотларга қўшилди ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аммо ҳозирча тўлиқ тикланмаган. Биз уни 1/8 финалгача сақлаб қолмоқчимиз. Ҳозирги босқич учун тайёр эмас.
— Менди ва Камавинга ҳақида…
— Ферлан ҳали тикланиш учун вақтга муҳтож. Эдуардо эса жисмоний тайёргарликда тез қайтаётган футболчи. Ҳали аниқ қарор қабул қилинмаган. Лекин у жамоа учун муҳим футболчи ва яқин вақтда майдонда бўлиши керак.
— Жамоага трансфер керакми?
— Мастантуоно, Родриго ва Браҳим каби футболчиларга эгамиз. Жамоамдан жуда мамнунман. Олдинда жуда кўп – тахминан 50–60 та ўйин турибди. Барча позициялар бўйича рақобат зарур. Ҳар бир футболчига ишонаман.
— Хаусен ҳақида қандай фикрдасиз?
— У жамоамизнинг таянч устунларидан бирига айланди. У нафақат майдонда, балки кундалик ҳаётда ҳам лидер. Биз учун муҳим трансфер бўлди. У ҳали катта салоҳиятга эга ва биз у билан фахрланамиз.
— Гуруҳда биринчи ўринга чиқиш қийинроқ йўл эмасми?
— Ғалаба қозонмасликни ўйлаш — ёмон фикр. Бу жамоа учун хатарли сигнал бўлади. Биз ҳар доим ғалаба учун курашамиз. Турнир жадвалини кўрдик, лекин бу ўйинга таъсир қилмаслиги керак. Биз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз.
— Вальверде энди олдинроқда ўйнайдими?
— Менда бир неча тактик режалар бор. Феде — универсал футболчи. У қанотда ҳам, марказда ҳам ўйнай олади. Унинг фаолияти жамоага мослашувчанлик беради.
— Мадриддаги футболчилик фаолиятингиздан қандай хотиралар қолган?
— “Реал Мадрид” дунёдаги энг нуфузли клуб. Бу жамоа аъзоси бўлиш шараф. Унинг тарихи, маданияти ва мақсадлари – ҳаммаси ниҳоятда муҳим. Биз афсонавий йўлни давом эттирмоқдамиз.
— Беллингем операциядан кейин қандай ҳолатда?
— У ҳозирги жамоамизнинг марказий шахсларидан бири. У ҳужумларда фаол, марказда таъсирли ҳаракат қиляпти. “Пачука”га қарши ўйинда унинг салоҳиятини яна бир бор кўрдик. Беллингем ривожланишни истайди ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз.
— Томас (рақиб жамоа мураббийи) билан танишмисиз?
— Ҳа, бир неча марта тўқнаш келганмиз. “Зальцбург” энди бошқа жамоа, аммо мен Томас билан учрашишни интиқлик билан кутяпман.
— Винисиус ҳимояда ҳам ривожланиши керакми?
— Албатта. Ҳар бир ўйинчи ҳимоя қилишни билиши зарур. Жамоа сиқилган ҳолда ҳаракат қилса, масофалар сақланади ва рақибга имконият кам қолади. Вини ҳам бу жараёнда иштирок этади.
— Асенсионинг ўрнини ким тўлдиради?
— Бу ҳақда ўйладим, лекин ҳозирча аниқ айтолмайман (кулади).
— Алаба қандай?
— Унинг жароҳати жиддий ва тикланиш учун кўпроқ вақт керак. “Зальцбург” эса жуда динамик ва ҳужумкор жамоа. Уларга қарши тўлиқ куч билан тайёргарлик кўрганмиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар