
Англия чемпионатидаги энг кўп муҳокама қилинган мавзу – Жек Грилишнинг “Манчестер Сити”даги ўрни ва ўйин амалиётининг камайиши бўлмоқда. Жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола эса бу вазиятга шахсан ўзи нуқта қўйди.
“Грилишнинг кам ўйнаётгани сабаби – мен. У ҳақиқий маҳорат соҳиби ва унинг ўтган мавсумдаги ҳиссаси катта бўлди. Требл ғалабаси усиз амалга ошмаган бўларди. Бироқ ҳозир жамоамизда Доку каби ёш ва шиддатли футболчилар бор, у кўп ўйинларда ўзини кўрсата олди. Савио ҳам бор иқтидорини намойиш қилмоқда,” – деди Гвардиола.
Мураббийнинг таъкидлашича, асосий таркиб учун рақобатнинг юқори экани футболчини руҳлантиради, барқарор ривожланиш учун янги омиллар пайдо қилади. Грилиш эса ҳар куни асосий жамоага қайтиш учун меҳнат қилмоқда.
Жек Грилиш ўтган мавсумда “Сити” сафида барча турнирларда 32 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та ассист билан жамоага ҳисса қўшган. Аммо бу кўрсаткичлар унинг имкониятларини тўлиқ акс эттирмайди, деб ҳисоблайди Гвардиола.
Таъкидлаш жоиз, “Манчестер Сити”да ҳозирги кунда жамоадаги рақобат даражаси юқори. Доку ва Савио каби янги қўшилган футболчилар асосий таркиб учун жиддий рақобатчига айлангани сабаб, Грилиш ҳам янги мавсумда ўз ўрни учун курашни давом эттириши керак бўлади.
Мухлислар эса ушбу ички рақобат жамоанинг умумий салоҳиятига ижобий таъсир қилишини ва Жек Грилиш яна асосий ролда кўринишини кутмоқда. Гвардиоланинг эътирофига қараганда, Грилишнинг қобилияти ва тажрибаси клуб учун ҳамон муҳим аҳамиятга эга. Янги мавсумда унинг қайта ёрқираши учун барча имкониятлар мавжуд.
Жамоа ичидаги рақобат – чемпионлик сари олиб борувчи асосий омиллардан бири. “Сити” эса айнан шундай муҳитда яна янги зафарларга интилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар