
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Бенфика” ва “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур беллашувда “аристократлар” 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди.
Учрашувнинг 64-дақиқасида Рис Жеймс жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Аммо 85-дақиқада кучли ёмғир ва яшин туфайли ўйин тўхтатилди. Кейин футболчилар майдонга қайтишди ва ҳакам беллашувга 6 дақиқа қўшиб берди.
Ушбу қўшимча вақтда португалияликлар фойдасига пеналти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Анхель Ди Мария аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди ва экстра-таймларга йўл очилди.
Қўшимча бўлимларда Нкунку 108-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (1:2). 114 ва 117-дақиқаларда эса Педро Нето ҳамда Киернан гол урган ҳолда, йирик ҳисобни таъминлашди (1:4).
Шу тариқа, Энцо Мареска шогирдлари чорак финалда Бразилиянинг “Палмейрас” жамоасига қарши майдонга тушади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар