
Футбол оламидаги энг таниқли юлдузлардан бири — Криштиану Роналду ўзининг фаолиятини яна икки йилга узайтиришга қарор қилди. У Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби билан шартномасини 2027 йилгача давом эттирадиган бўлди.
40 ёшни қарши олган бўлишига қарамай, португалиялик ҳужумчи ҳали ҳам майдонда фаол ҳаракат қилиб, ғалабалар сари интилишда давом этмоқда. Унинг сўзларига қараганда, қарор ортидаги сабаблар фақат футбол билан чегараланмайди.
"Мен фақат ўйнаб қолмай, Саудия футболи ва мамлакатнинг ривожига ҳисса қўшмоқчиман. Мухлислар менга меҳр кўрсатмоқда — мен ҳам уларни яхши кўраман. Шунча йилдан кейин ҳали ҳам меҳр ва қўллаб-қувватлашни ҳис этиш мен учун жуда муҳим", — дея таъкидлади Роналду.
У шунингдек, "Ан-Наср" билан фақат Саудия чемпиони Кубогинигина эмас, балки ундан ҳам юқори даражадаги мукофотлар учун курашишни мақсад қилганини қўшимча қилди.
"Бизда катта мақсадлар бор. Мен жамоам билан янги зафарлар сари интиламан. Қўлимдан келган барча ишни қиламан. Кучли рақибларга қарши майдонга тушиш менга мотивация беради", — деди у.
Маълумки, Криштиану Роналду нафақат "Ан-Наср"нинг, балки бутун Саудия Про-лигасининг юзига айланган. Унинг трансфери орқали мамлакат футболига бўлган қизиқиш ортиб, кўплаб машҳур футболчилар ҳам Саудияга йўл олди.
Унинг қолиши нафақат клуб, балки бутун лига учун ижобий янгилик. Бу билан Саудия Арабистонининг футболдаги нуфузи янада мустаҳкамланиши кутилмоқда. Роналду эса ўзининг сўнгги йилларини нафақат юқори савияда ўтказиш, балки футболга таъсир кўрсатиш орқали тарихда яна бир бор из қолдиришга ҳаракат қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар