
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасидаги энг қизиқарли тўқнашувлардан бири – ПСЖ ва “Интер Майами” жамоалари ўртасидаги беллашув учун асосий таркиблар эълон қилинди.
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши услубдаги ва турли мактабларни ифодаловчи икки клуб бугунги кеча мухлисларга ҳақиқий футбол шоуси улашиши кутилмоқда. Париж клуби кучли таркиб билан майдонга тушмоқда: дарвозада Доннарумма, ҳимояда Хакими ва Мендеш, марказда Руис, Витинья ва Невеш, ҳужумда эса Барколя, Дуэ ва жамоанинг янги юлдузи Кварацхелия ҳаракат қилади.
Захирада Дембеле, Рамуш, Заир-Эмери каби майдонга кириши мумкин бўлган хавфли футболчилар бор.
“Интер Майами” жамоасида эса эътибор марказида, албатта, Лионель Месси. Унга ёрдамчи сифатида Бускетс, Суарес ва Альба каби собиқ “Барселона” юлдузлари жамоада асосий таркибдан ўрин олган. Шунингдек, ёшлардан Сеговия, Редондо ва Вейгандт каби ўйинчилар ҳам бу беллашувда ўзини кўрсатиш имкониятига эга.
Жамоаларнинг бугунги асосий таркиби нафақат майдондаги тактик курашни, балки стратегиялар тўқнашувини ҳам белгилаб беради. ПСЖнинг тажрибали ҳимоясини Мессининг чап қанотдан уюштириладиган ҳужумлари синовдан ўтказади.
Таъкидлаш лозим, бугунги ўйин жаҳон футболи юлдузларини бир майдонда жамлаган ҳолда ўтади ва бу, шубҳасиз, кечанинг энг кутилган беллашувларидан биридир.
Беллашув 21:00 да старт олади. Ҳис-туйғуларга бой ва драматик кеча бўлиши кутилаётган ПСЖ – “Интер Майами” баҳсида ким ғалаба қозонади – мухлислар ўзи гувоҳ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар