
Италиянинг номдор клуби “Милан” жамоаси ҳужум чизиғида жиддий ўзгаришга қўл урди. Жамоа матбуот хизмати томонидан тарқатилган расмий баёнотга кўра, икки нафар ҳужумчи — Лука Йович ва Тэмми Абраҳам билан хайрлашишга қарор қилинди.
Сербиялик форвард Лука Йович 2023 йилда “Милан” сафига қўшилган ва ўтган мавсум давомида жамоа учун бир қатор муҳим ўйинларда майдонга тушган. У 47 учрашувда иштирок этиб, 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шунга қарамасдан, клуб раҳбарияти унинг шартномасини узайтиришга лойиқ деб топмади.
Бошқа бир ҳужумчи — Тэмми Абраҳам эса “Милан”га “Рома”дан ижара асосида келганди. У жорий мавсумда жамоа сафида 45 марта майдонга тушиб, 10 та гол муаллифи бўлди. Аммо жамоа унинг трансферини расман амалга оширишни истамади ва Абраҳам энди Римга қайтиши кутилмоқда.
Бу икки ҳужумчининг кетиши ортидан “Милан” жамоаси ҳужум чизиғида янги қон излашга мажбур. Клуб ёзги трансферлар ойнасида янги форвардлар билан шартнома имзолаш учун фаол ҳаракат бошлагани айтилмоқда. Мухлислар эса янги мавсумда жамоа ҳужумини кимлар бошқаражагини қизиқиш билан кутмоқда.
Йович ва Абраҳамнинг кетиши нафақат тактик жиҳатдан, балки ички рақобат нуқтайи назаридан ҳам жамоада сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, “Милан”нинг келгуси мавсумда Европа мусобақаларидаги иштирокини ҳисобга олганда, ҳужумдаги ҳар бир номзод катта аҳамият касб этади.
Ҳозирча янги трансферлар бўйича расмий маълумот берилмаган. Аммо клубнинг тажрибали ва ёш ўйинчиларни тўплашига қараб, ёзги трансферлар ойнасида катта ҳаракатлар кутилса арзийди. Мухлислар эса янги ажойиб форвардларнинг келишига умид билан қарамоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар