
Қатар миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати сари йўл олаётган бир пайтда, тажриба ва етакчилик салоҳияти янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Терма жамоанинг бош мураббийи Хулен Лопетеги айнан шундай хусусиятларга эга бўлган футболчиларга таяниб, таркибни қайта шакллантирмоқда. Шу мақсадда, 34 ёшли Ҳасан Ал Хайдос миллий жамоага қайтарилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Испаниялик мутахассиснинг фикрига кўра, Ал Хайдоснинг қайтиши жамоа ичида техник ва руҳий жиҳатдан катта фарқ яратиши мумкин. Унинг майдондаги хулқ-атвори, тажрибаси ва етакчилик салоҳияти ёш футболчилар учун ибрат сифатида хизмат қилади. Бу нафақат терма жамоа ичида, балки Қатар мухлислари орасида ҳам катта илҳом ва ишонч уйғотиши кутилмоқда.
Маълумки, Ал Хайдос сўнгги марта 2023 йилдаги Осиё Кубогида терма жамоа шарафини ҳимоя қилган ва мусобақа ғолиблигидан сўнг миллий жамоадан расман кетганини эълон қилган эди. Энди эса, Лопетеги уни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 4-саралаш босқичида яна майдонда кўришни истаяпти.
Қизиқ томони шундаки, бу саралаш босқичининг қуръа ташлаш маросими жорий йил 17 июль куни Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтади. Қатар ўз гуруҳида Индонезия, Ироқ, Ўмон, Саудия Арабистони ва БАА каби кучли рақибларнинг икитасига қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, ФИФА томонидан эълон қилинган қарорга кўра, плей-офф босқичи мезбонлиги ҳуқуқи Қатар ва Саудия Арабистони давлатларига берилган. Бу эса терма жамоа учун янада катта масъулиятни англатади.
Тажриба ва етакчилик сўзда эмас, амалда кўринади. Агар Ал Хайдос яна майдонга тушса, бу нафақат спорт майдонида, балки жамоанинг ички муҳитида ҳам ижобий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Қатар термаси учун энг муҳим босқичлар ҳали олдинда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар