
Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ҳужумчиси Тео Уолкотт ўз номини «Гиннесс рекордлар китоби»га киритди. У тўп билан муомала қилишни яхши ўзлаштиргани туфайли шундай натижани қўлга кирита олди.

Рекорд қайд этилиши учун 27 ёшли футболчи 34 метрлик махсус минорадан ташланган тўпни қабул қилиб олиши ҳамда камида 5 марта ерга туширмасдан тепиши керак эди.
Бу натижани Теонинг жамоадошлари Лоран Косельни, Начо Монреаль ва Франсис Коклен ҳам бажаришга уринишган, аммо омад фақат Уолкоттга кулиб боқди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар