
Футбол оламида интиқлик билан кузатилаётган саволлардан бири — Лионель Мессининг “Интер Майами”да қолиш-қолмаслигига ойдинлик киритилди, деб ёзади ESPN. Машҳур инсайдер Фабрицио Романо тарқатган маълумотга кўра, 37 ёшли аргентиналик ҳужумчи клубда қолишга қарор қилган ва клуб раҳбарияти билан янги битим борасида музокаралар олиб бормоқда.
Маълум бўлишича, янги келишувга кўра, Месси “Интер Майами” сафида 2026 йил декабригача тўп суриши мумкин. Клуб эса ўз юлдузига янада яхшиланган, молиявий ва шартлар жиҳатидан ҳам қулай таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда.
Аввалроқ, футбол оламида Мессининг келаси йил бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси билан сўнгги марта майдонга тушиши учун Европага қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо янги маълумотларга кўра, Месси ўз келажагини АҚШда давом эттиришни маъқул кўрди.
Месси учун бу қарор нафақат шахсий ҳаёти, балки МЛС учун ҳам муҳим қадам ҳисобланади. Америка футболига келганидан бери, у лига нуфузини, мухлислар сонини ва жамоа бренд қийматини кескин оширди. Шу билан бирга, клуб раҳбарияти унинг тажрибаси ва лидерлик салоҳиятидан максимал фойдаланиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг амалдаги шартномаси йил сўнггида якунланади. Клуб ва футболчи ўртасидаги яқин муносабат, майдондаги юқори натижалар ва янги лойиҳалар “Интер Майами”даги янги саҳифанинг бошланишидан дарак бермоқда.
Энди эса Месси янги мавсумда ҳам “Интер Майами” сафида майдонга тушиб, америкалик мухлисларига яна кўплаб қувонч улашиши кутилаяпти. Бу эса клубнинг ҳам, футболчининг ҳам янги мақсадлар сари интилишига асос бўлиб хизмат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар