date

Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га кетишини айтди

Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га кетишини айтди
Каталониянинг юлдузи бўлиши мумкин бўлган футболчи қўлдан чиқиш остонасида. Испания терма жамоаси ва "Атлетик" клуби ҳужумчиси Нико Уильямс ёзда “Барселона” билан шартнома имзоламаса, “Реал” жамоасига ўтиши мумкинлигини билдирди.

Бу ҳақда Goal.com портали хабар тарқатди. Манбага кўра, Нико ёки унинг вакили орқали ёки тўғридан-тўғри тарзда “Барса” раҳбариятига мурожаат қилган. Унда шундай сўзлар айтилади: агар ёзда шартнома имзоланмаса, “Реал Мадрид” вариант сифатида кўрилаётганини маълум қилган.

Бу билдирув "Барселона" раҳбарларини жиддий ҳаракатга ундади. Сабаби, клуб футболчига бўлган қизиқишни ошкор қилган, аммо амалдаги таклиф билан чиқмаган. Эндиликда эса вазият кескин ўзгариши мумкин.

Маълумотларга қараганда, Нико Уильямснинг “Барса”га ўтиши жамоа бош мураббийи ва клубнинг трансфер сиёсатидаги муҳим таркибий қисм сифатида қаралмоқда. Аммо “Реал” каби рақиб клубнинг сукути фақат бир имзога боғлиқ.

Футболчи ўзини "Атлетик" сафида кўрсатиб улгурган ва Евро–2024даги ўйинлари билан кўпчиликни ҳайратда қолдирган. Шу боис, у ҳозирда Европа грандларининг кўз ўнгида турибди. Каталонияликлар бу имкониятдан унумли фойдаланмаса, ўзига хос истеъдод "Сантьяго Бернабеу"да порлашни бошлаши мумкин.

Айни дамда "Барселона" раҳбарияти олдида икки йўл бор: ёки шартномани тезда тайёрлаб, имзо қўйдириш, ёки мадридлик рақибларига келажак юлдузни совға қилиш. Мухлислар эса кузатмоқда — ким тезроқ ҳаракат қилади ва Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олади?

Вақт катта аҳамият касб этади. Чунки "Реал" ҳеч қачон бефарқ қолмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га кетишини айтди