
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида “Манчестер Сити” кутилмаганда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасидан 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу ҳолат мутахассислар томонидан таҳлил қилинмоқда, деб manchestercity.news хабар берди.
Хусусан, “Сити” фаолиятини ёритиб келаётган манба – manchestercity.news сайти экспертлари бу мағлубиятни асосан ҳимоя чизиғидаги хатолар билан боғлашди. Уларга кўра, Гвардиола Абдуқодир Ҳусановдек футболчини асосий таркибга қўшиши зарур.
“Сити” жаҳон чемпионатида “Ювентус”ни 5:2 ҳисобида енгиб, мухлислар “Ал-Ҳилол”ни ҳам осонликча ютади, деб ўйлаганди. Аммо барчаси кутилмаганча ўзгарди.
Эрлинг Холанд рақиб дарвозабони Яссин Бунунинг ўйинини алоҳида таърифлади. Марокашлик посбон жуда яхши ҳаракат қилди. Шу билан бирга, ҳар қандай бошқа куни шу ўйин бўлганда, “Сити” ишончли ғалаба қозонган бўларди.
Гвардиоланинг жамоасидаги асосий муаммо – ҳимоя. “Ал-Ҳилол” бош мураббийи Симоне Индзаги “Сити”нинг қарши ҳужумларда муваффақиятсиз ўйнашига яна бир бор эътибор қаратди.
Рубен Диаш учун бу ўйин қийин кечди. Калиду Кулибали урган муҳим гол вазиятида у рақибга қаршилик кўрсата олмади. Шу жиҳатдан, Ҳусановнинг имкониятга муносиб экани таъкидланмоқда.
Ҳусанов ёрқин ўйинлари билан танилган бўлса-да, мартдан бери фақат “Ал-Айн”га қарши 6:0 ҳисобидаги ўйинда асосий таркибда кўринган. Экспертлар уни Гвардиолага етишмаётган, тезкор марказий ҳимоячи сифатида кўришмоқда.
Унинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини бунинг яққол мисоли. Айнан мана шу позицияда Гвардиола Рубен Диаш, Жон Стоунз ва Аканжидан фойдаланмоқда. Лекин Диашдаги секинлик, Аканжидаги концентрация етишмаслиги ва Стоунзнинг жароҳатлари жамоанинг заиф нуқтасига айланди.
Ҳусанов эса тезкор, ҳужумни тўхтата оладиган, жарима майдончасида кураша оладиган ва тўпни назорат қилувчи ўйинчи сифатида тавсифланмоқда.
Гвардиола ҳимоя марказида Диаш ва Гвардиолни танлайди. Бироқ Ҳусанов бу позицияда деярли хато қилмаган ва энди у ҳам муносиб ўйин вақти олиши керак.
Унинг "Тоттенхэм", "Реал" ва "Ливерпуль"га қарши ўйинлардаги ҳаракатлари юқори даражадаги марказий ҳимоячи эканини кўрсатди.
Энди “Сити” янги АПЛ мавсумига тайёргарлик кўрмоқда. Абдуқодир Ҳусанов ва унинг жамоаси 16 август куни “Вулверхэмптон”га қарши сафарда чемпионатни бошлайди.
Сиз нима деб ўйлайсиз? Гвардиола Ҳусановга имконият бериши керакми? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар