date

Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Динамо"ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилиб олди

Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Динамо"ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилиб олди
Суперлиганинг 7-туридан қолдирилган "Динамо" ва "Нефтчи" учрашуви якунланди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритди.

Беллашувнинг 24-дақиқасида Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Аброрбек Исмоилов жамоасининг иккинчи голини киритди.

Шу тариқа, фарғоналиклар 14-турдан сўнг очколарини 27 тага етказиб, учинчи ўринга кўтарилиб олди. Самарқандликлар эса 28 очко билан ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда.

Суперлига
7-турнинг қолдирилган ўйини

"Динамо" – "Нефтчи" 0:2
Гол
: Иброҳимҳалил Йўлдошев (Аброр Исмоилов) 24', Аброр Исмоилов (Жамшид Искандеров) 78'

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 9.Миржаҳон Мираҳмадов (11.Хислат Халилов, 72), 10.Анвар Ҳожимирзаев, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 16.Ричард Фрайдей (12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 72), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Улуғбек Абдуллаев, 37.Фирдавс Абдураҳмонов (88.Марко Станоевич, 82).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 4.Акбар Абдирасулов, 14.Баҳодир Насимов, 19.Ойбек Хамрақулов, 23.Беҳруз Облақулов.

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев (24.Ғуломҳайдар Гулямов, 56), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (32.Зоран Марушич, 72), 23.Йован Жокич.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 8.Владимир Йовович, 9.Шоҳруҳ Гадоев, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 30.Омадилло Абдубаннобов, 33.Шоҳруҳбек Ёқубжонов, 44.Муҳаммадзиё Адҳамжонов.

Огоҳлантириш: Йован Жокич (59).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Динамо"ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилиб олди