date

"Манчестер Сити"да дарвозабон инқирози: Гвардиола Диогу Коштага ишонч билдираяптими?

"Манчестер Сити"да дарвозабон инқирози: Гвардиола Диогу Коштага ишонч билдираяптими?
Америкада ўтаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида “Манчестер Сити”нинг “Ал-Ҳилол”га қарши ютқазган сенсацион мағлубияти катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ўйинда “шаҳарликлар” асосий посбони Эдерсон кутилган даражада ўйнай олмади ва бу ҳолат мураббийлар штабида унга бўлган ишончнинг жиддий пасайишига олиб келди.

Fichajes нашри манбаларига кўра, Хосеп Гвардиола мавсум якунланиши билан жамоа дарвозасини кучайтириш масаласини устувор вазифа сифатида белгилаган. Мураббийнинг эътибори сўнгги йилларда “Порту” сафида юқори даражадаги ўйинлари билан танилган 25 ёшли португалиялик Диогу Коштага қаратилаётгани маълум қилинди.

Гвардиола жамоадаги ҳар бир дарвозабондан нафақат классик ҳимоя, балки замонавий талаблар — тўпни оёқ билан аниқ узата олишни ҳам талаб қилади. Экспертлар Диогу Коштанинг бу жиҳатдан идеал номзод эканини таъкидламоқда: у ҳар қандай масофадан аниқ паслар бера олади ва “Порту”да ўзини мустаҳкам исботлаган.

Португалияликлар ўз дарвозабонини 75 миллион евро қийматда баҳолаган. Аммо “Манчестер Сити” стратегик аҳамиятга эга бундай трансфердан маблағни аямаслиги айтилмоқда. Айниқса, жамоада дарвозабонлар ўйинида барқарорлик йўқолган бир пайтда, янги посбон жамоа ривожи учун муҳим қадам бўлади.

Мухлислар ва экспертлар “Сити”да янги давр бошланиши, Гвардиоланинг эски ишончларидан воз кечиб, замонавий футболга мос қарорлар қабул қилиши кутилмоқда. Дарвозабонлар борасидаги бу трансфер сиёсати жамоанинг Европа ва ички майдонлардаги натижаларига қандай таъсир кўрсатади — бу саволга яқин мавсумда жавоб аниқ бўлади.

Сизнингча, “Сити” учун Диогу Кошта энг тўғри танловми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Сити"да дарвозабон инқирози: Гвардиола Диогу Коштага ишонч билдираяптими?