
"Барселона" клуби яқинда "Атлетик Бильбао" жамоасининг қанот ҳимоячиси Нико Уильямс трансферига нуқта қўйишни режалаштирмоқда, деб Euro-football.ru хабар берди.
Машҳур журналист Жерард Ромеро маълумотига кўра, трансфер жараёнида ҳеч қандай муаммо юзага келмаслиги кутилмоқда ва масала деярли ҳал қилинган ҳисобланади. Ромеро таъкидлашича, Нико 150 фоиз "Барселона"га қўшилади.
Унинг агенти билан ҳеч қандай муаммолар йўқ, "Бавария" клуби ҳамда Луис Диасга қизиқиш билдирилмаган. Клуб ўз ишини давом эттириб, имкони борича тезроқ трансферни якунлашга ҳаракат қилмоқда.
Уильямс 22 ёшда бўлиб, унинг трансфери каталониялик гигант учун 58 миллион евро (тахминан 800 миллиард сўм)га тушади. Ўтган йили футболчи ўз ихтиёри билан трансферни рад этган бўлса, бу сафар у келишув амалга ошишини истаб, қарорини ўзгартирди.
Ушбу трансфер "Барселона" жамоаси учун муҳим қўшимча бўлиб, жамоанинг ҳужум чизиғини янада кучайтиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар