
Испания чемпионати 14-туридан ўрин олган “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими деярли тенгкурашлар остида ўтди. “Реал”, хусусан Роналду бир неча вазиятларга эга бўлганди, аммо гол ура олмади. Месси эса жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.
Иккинчи бўлимда ҳам “Реал” ўйинни фаол бошлади. Бир неча вазиятларда тер Штеген яхши ҳаракат қилди.
Аммо ўйиндаги илк голни Луис Суарес киритди. 53-дақиқада Неймарнинг жарима зарбасидан узатган тўпини Луис Суарес боши билан Кейлор Навас дарвозасига аниқ йўллади – 1:0.
“Реал” вазиятни ўнглаш учун бир қанча ҳаракат қилди. Ўйин якунида Серхио Рамос жарима зарбасидан узатилган тўпга боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.
Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар