22:28 / 03.12.2016
6 169

Ўзбекистонлик бодибилдер Таиланддаги жаҳон биринчилигида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик бодибилдер Таиланддаги жаҳон биринчилигида олтин медални қўлга киритди

29 ноябрдан 5 декабргача Паттайе (Таиланд) бодибилдинг ва фитнес бўйича VIII жаҳон чемпионати (8th WBPF World Championships 2016) бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ўзбекистон Бодибилдинг ва фитнес федерацияси.

2 декабрь куни Ўзбекистон терма жамоаси вакили Павел Умурзаков 40−49 ёшдаги 23 нафар спортчи орасида «бодибилдинг устаси» тоифасида энг яхши деб топилди. Бу Ўзбекистон тарихида бодибилдинг бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи «олтин»и ҳисобланади.

Павел Умурзаков -бодибилдинг ва фитнес бўйича 2014 ва 2016 йиллардаги амалдаги мутлақ чемпион, икки карра Осиё чемпиони, 2016 йилги жаҳон чемпиони.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик бодибилдер Таиланддаги жаҳон биринчилигида олтин медални қўлга киритди