
Европа ва Осиё футбол жамоатчилигида “Манчестер Сити”даги ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг тақдири атрофида жиддий баҳс-мунозаралар авж олди, деб хабар берди sports.kz. Яқинда қозоғистонлик шарҳловчи Олжас Байбосин “Fonteam” YouTube каналида Хосеп Гвардиоланинг Абдуқодир Ҳусановни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида кам майдонга туширганини қаттиқ танқид қилди.
Экспертнинг фикрича, 21 ёшли легионеримиз ушбу мусобақада атиги бир учрашувда, у ҳам “Ал-Айн”га қарши гуруҳ босқичида, бошланғич таркибда майдонга тушди ва 61 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйин манчестерликларнинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Қолган тўрт учрашувда эса Гвардиола ўзбек ҳимоячисини захирада қолдирди. Бу ҳолат мутахассис томонидан “марказий ҳимоячини захирага олиш — абсурд” сифатида баҳоланди.
- Ҳусанов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида атиги битта учрашув ўтказди, шунда ҳам уни захирага олишди. Ўйлаб қарасак, марказий ҳимоячини захирага олиш – абсурд. Пеп Гвардиола Ўзбекистонда энг ёқимсиз одамга айланиб қоляпти.
- Бу ўринда Нуньеш, Гвардиол, Айт-Нури борлигини айтиш керак. Ҳусановга жой йўқдир, балки...
- Айт-Нури қанот ҳимоячиси. Нуньеш жамоа даражасига мос эмас, деган бўлардим. “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиларни танлашда илгари ҳеч қачон номлар ва аввалги хизматларга қарамаган.
- Ҳусанов рақобатда ютқазаётганини тан олиш керакдир.
- Ҳусановнинг XG баллари юқорида номи келтирилган футболчиларникидан юқори бўлиб турган пайтда қандай қилиб, рақобатда ютқазяпти дейиш мумкин...
Шунингдек, айрим манбалар испаниялик мураббийнинг ушбу қарорини “Манчестер Сити”нинг иқтисодий манфаати билан боғлади — агар Ҳусанов ўнта учрашувда майдонга тушганида, клуб “Ланс”га қўшимча бонус тўлашига тўғри келарди. Бу эса, футболчининг сўнгги ярим мавсумда мунтазам равишда асосий таркибда ўйнамаётганига яна бир далил сифатида кўрсатилмоқда.
Хулоса сифатида, Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги танқид ва баҳслар “Манчестер Сити”нинг янги мавсум олдидан қанчалик мураккаб қарорлар қабул қилишини яна бир бор намоён этмоқда. Мухлислар эса, август ойида старт оладиган янги Премьер-лига мавсумида Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячига кўпроқ имконият беради, деган умидда.
Янги мавсум старт олмоқда — Ҳусанов эса “Вулверхэмптон”га қарши бўладиган илк турга тайёргарликни бошлади. Шу билан, “Манчестер Сити” сафида яна бир интригали мавсум бошланиши арафасида турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар