date

Пол Погба Монакода шартнома имзолаб йиғлаб юборди

Пол Погба Монакода шартнома имзолаб йиғлаб юборди
Франсуз яримҳимоячиси Пол Погба “Монако” клуби билан шартнома имзолаган пайтда кўз ёш тўкканига сабабни тушунтирди, деб Euro-football.ru хабар берди.

Футболчи шартнома имзолашдан олдин йиғлаб юборган. “Менинг йиғлаётганимни жуда кам кўриш мумкин, шунинг учун умид қиламанки, бу сизга таъсир қилди.

Онгимда кўплаб тасвирлар пайдо бўлди. Биз допинг билан боғлиқ тарихимни, жароҳатимни биламиз… шу онда уларнинг барчаси ёдимга тушди ва ҳис-туйғуларимни назорат қила олмадим”, — дея футболчининг сўзларини Get French Football News келтирмоқда.

У шунингдек, бу кўз ёшлар қувончдан эканини ва бу лаҳза унинг ҳаётида жуда муҳим воқеа бўлганини қайд этди. Эслатиб ўтамиз, клуб Погба билан икки йиллик шартнома тузган.

Француз футболчиси 2023 йилдан бери майдонга тушмаган, у антидопинг қоидаларини бузгани учун 18 ойга дисквалификация қилинган эди. Унинг сўнгги клуби Туриннинг “Ювентус” жамоаси бўлган.

Франция терма жамоаси сафида Погба 2018 йилги жаҳон чемпионати ғолибидир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Пол Погба Монакода шартнома имзолаб йиғлаб юборди