
Манчестер Сити Фламенго ҳимоячисини сотиб олмоқчи, деб Euro-football.ru хабар берди.
Фламенго жамоасининг қанот ҳимоячиси Уесли Англия Премьер-лигасининг етакчи жамоасига ўтиш имкониятига эга, деб маълум қилди инсайдер Фабрицио Романо.
Манбанинг маълумотларига кўра, 21 ёшли бразилиялик қанот ҳимоячисига Манчестер Сити жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Шаҳарликлар” ўнг қанотни кучайтиришни режалаштирмоқда ва Уеслининг номзоди барча талабларга жавоб беради.
Аввалроқ матбуотда Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ҳам Уеслига қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи Фламенго сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассист берди.
Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил охиригача тузилган бўлиб, бозор баҳоси 20 миллион евро (тақрибан 272 миллиард сўм)га тенг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар