date

Филиппе Коутиньо “Астон Вилла”дан “Васко да Гама”га ўтди

Филиппе Коутиньо “Астон Вилла”дан “Васко да Гама”га ўтди
Ҳужумкор яримҳимоячи Филиппе Коутиньо расман “Астон Вилла” клубини тарк этди. Бирмингем жамоаси ўз расмий сайти орқали 33 ёшли бразилиялик футболчининг “Васко да Гама” клубига ўтганини маълум қилди,, деб Euro-football.ru хабар берди.

Ўтган йилнинг ёзида Коутиньо ушбу жамоада ижара асосида тўп сурган бўлса, энди томонлар тўлиқ трансфер бўйича келишиб олди.

Трансфер сумма эълон қилинмади. “Астон Вилла” футболчига клуб учун кўрсатган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди ва келгуси фаолиятида омад тилади.

Бразилиялик футболчи “Астон Вилла” сафида жами 43 расмий ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Коутиньо ўз тажрибаси ва маҳоратлари билан жамоага муҳим ҳисса қўшди.

Клуб ва футболчи ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятли якунланди ва у энди янги жамоасида фаолиятини давом эттиради. Бу ўзгариш Коутиньонинг фаолиятида янги босқични англатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Филиппе Коутиньо “Астон Вилла”дан “Васко да Гама”га ўтди