
“Манчестер Сити” фаолиятини доим ёритиб борадиган машҳур манбалардан бири — cityxtra.co.uk веб-портали жамоа сардорларидан Йошко Гвардиолнинг ёш жамоадошлари — Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс ҳақидаги сўзларини эълон қилди.
Йошко Гвардиол Хосеп Гвардиола тузган жамоанинг ҳимоя қатламини анча мустаҳкамлаган “Манчестер Сити”нинг ёш марказий ҳимоячилари Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс иқтидорини баланд баҳолади.
Бу икки футболчи жамоага 2024-2025 йилги мавсумнинг қайноқ нуқтасида — кўплаб жароҳатлар “Манчестер Сити” ҳимоя қатламини издан чиқарган ва Гвардиолани мураббийлик йўлида ўта мураккаб шароитга олиб келган энг оғир вақтда шошилинч равишда олиб келинган эди.
2023 йили “Лейпциг”дан харид қилинган Йошко Гвардиол эса, “Манчестер Сити”нинг ўтган мавсумида энг яхши футболчиси бўлди. Бироқ “Манчестер Сити” бу сафар Англия Премьер-лигасида қаторасига тўрт йил қўлга киритилган ғалабани такрорлай олмади ва 71 очко билан фақат учинчи ўринни эгаллади.
“Шаҳарликлар” Европа Чемпионлар лигасидаги иштирокини 1/8 финалда якунлади. Англия кубоги финалида эса “Кристал Пэлас”га мағлуб бўлиб, совринсиз қолди.
Шунга қарамай, клуб мамлакат ва Европа миқёсидаги рақобатдош жамоаларга муносиб тўсиқ бўлиш учун январдан буён 300 миллион фунт сарфлаб, саккиз нафар янги ўйинчини таркибга қўшиб олди. Бу келаётган мавсумда ҳар бир мусобақада бош соврин учун курашни мақсад қилган стратегия эди.
Гвардиолдан 2024-2025 йилги мавсумда кўпроқ чап қанот ҳимоясида фойдаланишди, лекин чемпионат иккинчи қисмида унга Рубен Диаш билан ҳимоя марказини ҳам топширишди. Натижада, жамоада бу позицияда кураш анча кучайди.
Ҳусанов ва Рейс Гвардиоланинг режасида келаси мавсум учун ҳам қолишади. 21 ва 19 ёшли ёш марказий ҳимоячилар аста-секин “Манчестер Сити”нинг ёши ўтиб бораётган ҳимоя линиясига янги руҳ, янги ҳаво олиб келгани таъкидланди.
Энди эса икки йил аввал клубга келган 23 ёшли Гвардиол ҳам ўзини жамоадаги фахрийлар қаторида ҳис қилмоқда.
"Мен ўзимни қариядек ҳис қилаяпман. 23 ёшдаман, жамоамизда Ҳусанов ва Рейс сингари ёшларнинг борлиги жуда хурсанд қилади. Уларга қараб, ўзимни анча катта қилиб сезаман.
Қандай қилиб катта футболчилар менга ёрдам беришган бўлса, мен ҳам уларга ёрдам беришга тайёрман. Улар билан бирга эканимдан мамнунман.
Иккаласи ҳам вазифаларини аъло даражада бажаришяпти, ҳали ёш бўлишса-да, мен Ҳусанов ва Рейснинг келажаги ёруғ эканига ишонаман", — деди Йошко Гвардиол.
Қандай қилиб катта футболчилар менга ёрдам беришган бўлса, мен ҳам уларга ёрдам беришга тайёрман. Улар билан бирга эканимдан мамнунман.
Иккаласи ҳам вазифаларини аъло даражада бажаришяпти, ҳали ёш бўлишса-да, мен Ҳусанов ва Рейснинг келажаги ёруғ эканига ишонаман", — деди Йошко Гвардиол.
“Манчестер Сити” августда янги мавсумни бошлашга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, марказий ҳимоячилардан кимдир жамоани тарк этиши кутилмоқда. Айниқса, ёши каттароқ бўлган Жон Стоунзнинг амалдаги шартномаси якунланиши арафасида бу масала алоҳида долзарблик касб этади, — деб ёзади cityxtra.co.uk таҳлилчиси Ваям Лахоти.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” янги мавсумдаги илк ўйинини 16 август куни меҳмонда “Вулверхэмптон”га қарши ўтказади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар