
Қозоғистоннинг пойтахти Астанада “World Boxing” ташкилоти томонидан ўтказилаётган нуфузли кубокда муҳим паллага келинди — бугун финал олди жанглар старт олди, деб хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Мусобақанинг ушбу босқичига юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган тўрт нафар аёл боксчи етиб келган. Улар ўз вазн тоифаларидаги энг кучли рақибларига қарши ҳал қилувчи баҳсга чиқишади.
-54 кг вазн тоифасида Феруза Казакова ҳиндистонлик Сакшига қарши рингга кўтарилади.
-80 кг вазнда Соҳиба Рўзметова Австралиядан Эсета Флинт билан тўқнаш келади.
-65 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова америкалик Морелле Маккейнга қарши куч синашади.
-75 кг вазнда эса Азиза Зокирова норвегиялик Суннива Ҳофстад билан финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Тошкент вақти билан 14:00 ва 19:00 да бошланадиган баҳсларда барча юртдошларимиз ғалаба учун рингга чиқади.
Мусобақанинг ушбу финал олди босқичи нафақат спортчиларимиз учун, балки барча бокс ишқибозлари учун ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Мухлислар энди юртимиз қизларидан янги зафарли натижалар кутиб, уларга фаол ёрдам ва қўллаб-қувватлаш кўрсатмоқда.
Бу йирик мусобақадаги финал олди баҳслар юртимиз аёл боксчилари учун муҳим синов ва янги имкониятлар эшигини очиши мумкин.
Якуний натижалар ва келгуси финал баҳслари ҳақида барча маълумотлар zamin.uz саҳифасида тезкор ёритиб борилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар