
Англия футболида инсонийлик ва вафодорлик намунаси: "Ливерпул" клуби Диогу Жотанинг фожиали вафотига қарамай, у билан тузилган шартномадаги барча молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўлиқ адо этишга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий ва халқаро манбалар хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи Диогу Жота бу ҳафта Испанияда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида акасининг ҳамроҳлигида ҳаётдан кўз юмган эди. Бу фожиа футбол оламида кенг таралди ва кўплаб мухлисларни қайғуга солди.
Клуб маълумотларига кўра, "Ливерпул" Жотага 2027 йилгача мўлжалланган шартномаси бўйича барча тўловларни амалга оширади. Футболчининг маоши 2024–2025 йиллар мавсумида ҳафтасига 140 минг фунтни ташкил қилган. Бу эса Жотанинг оиласига катта моддий кўмак бўлиши кутилмоқда.
Диогу Жота 2020 йил сентябрь ойида "Ливерпул" сафига қўшилган ва клуб таркибида 182 та ўйинда қатнашиб, 65 та гол урган, 26 та голли пас узатишга муваффақ бўлган. Унинг жамоадаги самарали фаолияти ва инсонпарварлик сифатлари мухлислар ёдидан чиқмаслиги аниқ.
Мутахассислар ва футбол жамоатчилиги "Ливерпул"нинг бу қарорини инсонийлик ва вафодорлик намунаси сифатида қабул қилмоқда. Мухлислар эса, клуб раҳбарияти ва жамоасига миннатдорлик изҳор этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар