
ФИФА томонидан янги форматда ўтказилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финали яна бир драматик учрашувга гувоҳ бўлди. “Пари Сен-Жермен” ва “Бавария” ўртасидаги баҳс нафақат икки гранд жамоа ўртасидаги кураш, балки катта кутилмаган воқеалар билан ҳам эсда қолди.
Парижликлар ўйин давомида икки футболчисидан айрилганига қарамасдан, юқори интизом ва руҳ билан ҳаракат қилди ва Бундеслига чемпиони ҳисобланган “Бавария” дарвозасига жавобсиз икки гол киритишга эришди. Бу натижа нафақат мухлислар, балки спорт жамоатчилиги учун ҳам кутилмаган бўлди.
Учрашувнинг энг драматик лаҳзаси биринчи бўлим охирида рўй берди. ПСЖнинг тажрибали италиялик посбони Жанлуижи Доннарумма ва рақибнинг ёш юлдузи Жамол Мусиала тўқнашуви кўпчиликни сергаклантирди. Афсуски, Германия терма жамоаси аъзоси бўлган Мусиала оғир жароҳат олди ва дарҳол шифохонага олиб кетилди.
Ушбу воқеадан сўнг Доннарумма ижтимоий тармоқда Жамол Мусиалага самимий мурожаат йўллаб, барча дуолари ва энг яхши тилаклари ёш футболчига қаратилганини билдирди. “Жамол, барча дуоларим ва энг яхши тилакларим сенга қаратилган”, — деб ёзди посбон ўз саҳифасида.
Олинган расмий маълумотларга кўра, Мусиала яна камида тўрт-беш ой футболга қайта олмайди. Бу эса “Бавария” учун жуда катта йўқотиш сифатида баҳоланмоқда. Мутахассислар ва футбол муҳити бу жараёнда футболчиларнинг соғлиги энг устувор вазифа эканини яна бир бор эътироф этишмоқда.
Футбол мухлислари ва спорт экспертлари ушбу учрашувни мавсумнинг энг драматик ва эҳтиросли баҳсларидан бири сифатида эслаб қолиши аниқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар