date

ПСЖ президенти АҚШдаги чемпионатни янги бозор деб атади

ПСЖ президенти АҚШдаги чемпионатни янги бозор деб атади
Франциянинг машҳур “Пари Сен-Жермен” клуби президенти Носир Ал-Хелайфи Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати — 2025 ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “RMC Sport” нашрига берган интервьюсида у бу мусобақани футбол олами учун улкан имкониятлар манбаи сифатида баҳолади.

Унинг сўзларига кўра, АҚШда бундай даражадаги турнир ўтказилиши жаҳон футболи учун янги бозор эшикларини очади. “Бу нафақат футбол, балки клубимиз учун ҳам янги имкониятлар, янги аудитория ва жаҳон брендларини жалб этиш имконини беради”, — деди Ал-Хелайфи.

ПСЖ президенти, мусобақа давомида айрим муаммолар ва қийинчиликлар пайдо бўлиши табиийлигини таъкидлар экан, умумий ҳолатни ижобий баҳолаш лозимлигини уқтирди. “Ҳар қандай йирик мусобақада турли қийинчиликлар бўлади. Лекин футболнинг келажаги учун ушбу чемпионат катта қадам. Турнирни танқид қилишдан кўра, унинг ижобий томонларини кўра билишимиз керак”, — дейди у.

Маълумки, ПСЖ чорак финалда кучли рақиб “Бавария”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Эндиликда, францияликлар ярим финалда Мадриднинг “Реал” клуби билан финал йўлланмаси учун ўзаро беллашади. Луис Энрике шогирдлари бу учрашувда ҳам юксак натижа қайд этишни мақсад қилиб қўйган.

Айни вақтда жаҳон чемпионати футбол бизнеси, маркетинг ва аудитория қамрови нуқтаи назаридан янги босқични бошлагани таъкидланмоқда. АҚШда ўтаётган бу турнир клублар учун жаҳон саҳнасида ўз имкониятларини янада кенгайтириш, янги ҳомийлар ва ишқибозлар жалб этиш учун катта майдонга айланди.

Ал-Хелайфийга кўра, чемпионатнинг муваффақияти футбол оламидаги янгилик ва ўзгаришларни рағбатлантиради. Мухлислар эса энди финал йўлидаги энг қизиқарли ва муросасиз учрашувларни кутмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ президенти АҚШдаги чемпионатни янги бозор деб атади