
Италиянинг “Милан” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клублари француз ҳимоячиси Тео Эрнандеснинг трансфери бўйича келишувга эришди, деб Euro-football.ru хабар берди.
Таниқли журналист Фабрицио Романо маълум қилишича, футболчи ўзи ҳам икки ҳафта аввал кўчиб ўтишга рози бўлган.
Клублар АҚШда ўтадиган Клуб жаҳон чемпионати якунлангач, барча расмий жараёнларни якунлашни режалаштирмоқда.
2024/2025 йилги мавсумда 27 ёшли француз барча мусобақаларда жами 49 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Унинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Эрнандеснинг ҳозирги бозор қиймати тахминан 35 миллион евро (қарийб 470 миллиард сўм) деб баҳоланмоқда.
Бу трансфер ҳар икки клуб учун стратегик аҳамият касб этиб, футболчининг фаолиятида янги босқични бошлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар