date

"Динамо" клуби "Насаф" расмийсининг ҳақоратли сўзлари бўйича баёнот берди

"Динамо" клуби "Насаф" расмийсининг ҳақоратли сўзлари бўйича баёнот берди
"Динамо" футбол клуби Қаршининг "Насаф" жамоаси матбуот хизмати ходими, клуб расмийси Сарвар Бобоназаровнинг ижтимоий тармоқлар орқали рақиб жамоа ва бутун вилоят шаънига билдирган ҳақоратли фикрлари бўйича "Насаф"дан расмий тушунтириш сўради.

"Хусусан, Суперлига 15-тури доирасидаги "Динамо" ва "Насаф" (2:2) ўртасидаги учрашувдан кейин Қарши клуби матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Самарқанддаги ўйинда VAR техникаси Жиззахдан етиб келмагани сабабли мезбон клуб сифатида Самарқанд жамоасини ҳақоратлаган. Айниқса, унинг самарқандликларни таҳқирловчи ҳақорати турли ижтимоий тармоқлар, гуруҳларда кескин муҳокамага сабаб бўлмоқда.

"Насаф" матбуот хизмати вакили, Қаршидаги "Марказий" стадиони сухандони саналмиш Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) томонидан мухлислар ўртасида адоватни қўзғовчи, кескинликка сабаб бўлаётган билдирилган фикрлар бўйича "Динамо" "Насаф" клубидан расмий тушунтириш сўрайди. Клуб бу борада қатъий чора кўришни талаб қилади.

Шунингдек, "Насаф" матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилади. Бундай хатти-ҳаракатлар клублар ўртасидаги муносабат совуқлашиши, мухлислар ўртасидаги ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслик шарт", – дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Динамо" клуби "Насаф" расмийсининг ҳақоратли сўзлари бўйича баёнот берди