
Ижтимоий тармоқ ва телеграм каналларда кечаги "Динамо" - "Насаф" (2:2) ўйинидан сўнг "аждарлар" матбуот хизматида ишловчи Сарвар Бобоназаровнинг самарқандлик мухлислар ва клубни таҳқирловчи твитлари жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу вазият юзасидан "Динамо" клуби ҳам "Насаф"дан тушунтириш сўради.
"Аждарлар" матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан баёнот билан чиқди:
Кеча Ўзбекистон Суперлигаси доирасида бўлиб ўтган "Динамо" – "Насаф" учрашуви атрофида юзага келган нохуш ҳолат юзасидан "Насаф" футбол клуби қуйидагиларни маълум қилади.
Айни вақтда меҳнат таътилида бўлган матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров мазкур учрашувда на бевосита, на билвосита иштирок этмаган ва хизмат вазифасини бажармаган. Бироқ у ўзининг "Х" (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кечаги учрашув юзасидан "Андижон" ҳамда "Динамо" жамоалари мухлислари шаънига нисбатан номақбул ифодаларни ишлатган.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсий фикрлар "Насаф" футбол клуби позициясини акс эттирмайди ва клуб ҳар қандай кўринишдаги ҳақорат ва камситишларни қоралайди. Ушбу ҳолат юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ва клуб одоб ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузганлиги сабабли Сарвар Бобоназаров билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
"Насаф" футбол клуби ҳар доим барча ўзбек клубларига, шу жумладан Самарқанд ва Андижон жамоалари вакиллари ва мухлисларига нисбатан чуқур ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлиб келган ҳамда бу тамойилга қатъий амал қилишда давом этади.
Юзага келган ноқулай вазият учун жамоатчиликдан узр сўраймиз", - дейилади клуб матбуот хизматининг расмий баёнотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар