date

Ўзбек вундеркинди Европанинг янги клубига ўтмоқда

Ўзбек вундеркинди Европанинг янги клубига ўтмоқда
Ўзбек футболининг истиқболли ёш истеъдодларидан бири Муҳаммадали Уринбоевнинг фаолияти Европа чемпионатида давом этиши кутилмоқда, деб UPL.uz хабар берди.

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси тарбияланувчиси бўлган 20 ёшли яримҳимоячи Бельгиянинг олий дивизион жамоаси — «Антверпен» клуби билан тамоман келишувга эришди.

Осиё спорт нашрлари, хусусан, Championat.asia маълумотига кўра, клублар ва футболчи вакиллари ўртасидаги музокаралар якуний босқичда. Уринбоев хизматларига «Генк» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирган, аммо аввалроқ «Антверпен» билан оғзаки келишувга эришилгани учун уларнинг таклифи рад этилган.

Ёш футболчининг «Антверпен»ни танлашидаги асосий омил — мунтазам ўйин амалиёти кафолати бўлган. Клуб раҳбарияти Уринбоевга етарли ўйин вақти тақдим этилишини ваъда қилган.

Ҳозирда барча расмий ишлар якунланиши кутилмоқда ва шартнома имзоланиши ҳақидаги расмий баёнот шу ҳафтанинг ўзида эълон қилиниши мумкин. Уринбоев жамоага қўшилиб, янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Муҳаммадали Уринбоевнинг тарбияланган «Пахтакор» жамоаси нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг энг нуфузли клубларидан ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек вундеркинди Европанинг янги клубига ўтмоқда