date

Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"

Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"
"Пахтакор" жамоасидан Бельгиянинг "Антверпен" клубига ўтган ёш ўзбек футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев ўзининг Instagram саҳифасида мухлислар ва жамоадошлар билан самимий хайрлашув хабари ёзди. Унинг таъкидлашича, "Пахтакор" сафида ўтказган ҳар бир дақиқа, бирга ҳаракат қилган дўстлар ва тренерлар у учун ҳақиқий оилага айланган.

Ўринбоев фахр билан таъкидлайди: “Ассалому алайкум! Бугун юрагимда алоҳида ўрин тутган "Пахтакор" клуби билан хайрлашиш вақти келди.

Бугунги кунгача клубдаги фаолиятим жараёнида қўллаб-қувватлаган барчага – "Пахтакор" мухлисларига, жамоадошларимга ва мураббийларимга чексиз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман! Бундай жамоада фаолият юритганимдан жуда фахрланаман. Мен учун жамоадошларим ва "Пахтакор" делегацияси доимо оилам каби бўлиб қолади!"

У ўз чиқишида янги жамоаси “Антверпен”да барча имкониятларини ишга солиб, энг яхши натижаларга эришишни ва юртимизнинг шарафини муносиб ҳимоя қилишни ваъда қилди:
"Янги жамоамда ўз кучимни кўрсатиб, энг яхши натижалар қайд этишга ва Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"

Мутахассислар ва футбол мухлислари ҳам ушбу трансферни Ўзбекистон футболи учун катта имконият сифатида баҳоламоқда. Янги жамоадаги илк қадамлар, янги муҳит ва рақобат – Ўринбоевни янада чиниқтиради, деб ишонишади.

Zamin.uz эса ўз ўқувчиларини Муҳаммадали Ўринбоевнинг Европа футболидаги илк қадамлари, унинг ютуқлари ва янги трансфер янгиликлари билан тезкор равишда хабардор қилиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"