
Англиянинг машҳур клуби “Тоттенҳэм” расман япониялик марказий ҳимоячи Кота Такаи билан узоқ муддатли шартнома имзолагани ҳақида хабар берди. Келишув шартлари бўйича 20 ёшли футболчи 2030 йилгача Лондон клуби шарафини ҳимоя қилади.
Такаи — Япониянинг “Кавасаки Фронтале” клуби тарбияланувчиси. У 17 ёшидаёқ асосий жамоада дебют қилган ва ўтган давр мобайнида барча мусобақаларда 81 марта майдонга тушиб, 4 та гол муаллифига айланган. Эътиборлиси, у жамоасининг Осиё чемпионлар лигаси финалига чиқишига катта ҳисса қўшган.
2024 йил сентябрь ойида Япония миллий терма жамоаси сафида илк марта ҳаракат қилган Такаи ҳозиргача 4та ўйинда қатнашди. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, унинг трансфер баҳоси 2,5 миллион еврони ташкил этади.
“Тоттенҳэм”нинг бу қадами клубнинг ёш ва истиқболли футболчиларга бўлган эътибори яна бир бор тасдиғини топмоқда. Кота Такаи учун эса — Европада ўзини кўрсатиш, янги босқичга кўтарилиш имконияти. Мухлислар энди унинг Премьер-лигадаги дебютини интиқлик билан кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар