date

“Рома” ҳужумида ўзгариш: Элдор Шомуродовдан сўнг ким келади?

“Рома” ҳужумида ўзгариш: Элдор Шомуродовдан сўнг ким келади?
Италиянинг машҳур “Рома” клуби ҳужум чизиғини қайта шакллантириш устида бош қотирмоқда. Жамоадан Тэмми Абрахамнинг кетиши ва Элдор Шомуродовнинг яқинда тарк этиши ортидан римликлар янги марказий ҳужумчи қидирувига жиддий киришди.

Манбалар маълумотига кўра, “Манчестер Юнайтед”нинг ёш истеъдоди Расмус Хойлунд “Рома”нинг диққат марказида. Жанлука Ди Марцио маълум қилишича, клуб раҳбарияти яқин кунларда Хойлунд билан музокараларни бошламоқчи. Англия гранди форвардининг нархи ҳозирда тахминан 45 миллион евро атрофида белгиланган. Бу эса римликлар учун катта молиявий юк бўлиши мумкин.

Мана шу омил туфайли, “Рома” раҳбарияти ижара вариантини асосий ечим сифатида кўриб чиқмоқда. Хойлунднинг А Серияда тўп суриш тажрибаси, ёшлиги ва ҳаракатчан услуби жамоанинг ҳужум салоҳиятини ошириши кутиляпти. Клуб мухлислари эса, янги мавсум арафасида ҳужум чизиғида қайси юлдузни кўришларини интиқлик билан кутишмоқда.

Экспертлар таъкидлашича, “Рома” жамоаси учун расман янги ҳужумчи таклиф этилиши ва унинг жамоага қандай мослашиши жуда муҳим бўлади. Ҳозирда жамоа ҳужумини қайта қуриш Европа трансфер бозоридаги энг муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” ҳужумида ўзгариш: Элдор Шомуродовдан сўнг ким келади?