date

"Сўғдиёна"да таркибий янгиланиш: Жоржевич ва Паншанбе клубни тарк этди

"Сўғдиёна"да таркибий янгиланиш: Жоржевич ва Паншанбе клубни тарк этди
Янги мавсум арафасида ўз таркибини кучайтиришга бел боғлаган “Сўғдиёна” клубида янги ўзгаришлар кузатилди. Клуб расмий маълумотига кўра, жамоанинг икки легионери — черногориялик Лука Жоржевич ва тожикистонлик Эҳсони Паншанбе билан меҳнат шартномаси ўзаро келишув асосида бекор қилинди.

“Сўғдиёна” раҳбарияти ҳар икки футболчига кейинги фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилаб, уларнинг жамоадаги ҳиссаси ва профессионал ёндашувини алоҳида қайд этди. Жоржевич ва Паншанбе жорий мавсум аввалида жамоага қўшилган ва қисқа муддатда ўзига хос ўйин услуби билан мухлислар эътиборини тортган эди.

Лука Жоржевич Суперлига доирасида 8 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма билан фаолиятини якунлади. Кубок баҳсларида эса яна бир бор жамоа шарафини ҳимоя қилди. Эҳсони Паншанбе эса Суперлига доирасида 14, Кубокда 3 ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 2 та ассист билан статистикасини бойитди.

Айни пайтда, “Сўғдиёна” клуби иккинчи давра арафасида таркибни кучайтириш, янги трансферлар ва стратегиялар устида иш олиб бормоқда. Клубнинг ушбу қарорлари янги мавсум учун тайёргарликнинг муҳим қисми сифатида баҳоланмоқда.

Экспертлар фикрича, таркибдаги янгиланишлар ва легионерлар билан хайрлашиш “Сўғдиёна”нинг янги мақсадлар сари қадам ташлаши, жамоа ўйинини янада жонлантириши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сўғдиёна"да таркибий янгиланиш: Жоржевич ва Паншанбе клубни тарк этди