"Рома" янги либосини тақдим этди: анъана ва замонавийлик уйғунлиги

"Рома" янги либосини тақдим этди: анъана ва замонавийлик уйғунлиги
Италиянинг машҳур “Рома” клуби 2025/26-йилги мавсум учун янги уй формасини расман тақдим этди. Янги либос дизайн жиҳатидан мухлисларда аллақачон катта қизиқиш уйғотди — у 90-йиллар бошига хос услубда, клубнинг анъанавий сариқ ва қизил рангларида ишланган.

Расмий баёнотда айтилишича, бу форма Adidas брендининг энг машҳур тарихий футболкаларидан илҳомланган ҳолда яратилган. Асосий мақсад — “Рома” мухлисларининг севги ва фахрини жонлантириш, клуб тарихига эҳтиром кўрсатиш ва ўтмишдан илҳомланиб, янги авлодга яқинлашишдир.
"Рома" янги либосини тақдим этди: анъана ва замонавийлик уйғунлиги
Клуб ушбу либосни “анъаналар ва замонавийликнинг уйғунлиги” деб атади. Формадаги ранглар, чизиқлар ва услуб деталлари — барчаси “Рома” тимсоли бўлган фидойилик, илҳом ва ишончни намоён қилади.
"Рома" янги либосини тақдим этди: анъана ва замонавийлик уйғунлиги
Айни пайтда янги форманинг сотуви бошланган ва кўплаб мухлислар уни сотиб олиш учун клуб дўконларига шошила бошлади.
"Рома" янги либосини тақдим этди: анъана ва замонавийлик уйғунлиги
Кутилганидек, янги мавсумда “Рома” футболчилари ўз тарихларига ва мухлисларига бўлган муҳаббатини айнан шу либос орқали намоён этади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар