
Лондоннинг “Челси” клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалида “Флуминенсе” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Жамоа нафақат спорт майдонида, балки молиявий жиҳатдан ҳам йирик муваффақият сари илдам қадам ташламоқда.
Маълумотларга кўра, “Челси” бугунгача мусобақа доирасида 110 миллион доллар ишлаб топган. Америкалик спорт журналисти Бен Жейкобснинг таъкидлашича, агар клуб финалда ғалаба қозонса, умумий даромад 120 миллион долларга етши мумкин. Бу натижа клуб тарихидаги энг катта молиявий ютуқлардан бири сифатида қайд этилади.
“Челси”нинг финалдаги рақиби эса бугун аниқ бўлади: ярим финалнинг иккинчи учрашувида ПСЖ ва “Реал” майдонга чиқади. Мухлислар катта қизиқиш билан қайси жамоа Лондон клубига қарши финалда тўқнашишини кутмоқда.
Молиявий таҳлилчилар ва спорт экспертлари “Челси”нинг мазкур чемпионатдаги даромадини эътиборли деб баҳолашмоқда. Клубнинг ёш ва иқтидорли таркиби, бош мураббий Энцо Маресканинг ақлли тактик қарорлари жамоани нафақат финалга, балки катта маблағларга ҳам олиб келди.
Zamin.uz эса, чемпионат финали арафасидаги энг сўнгги янгиликлар, клубларнинг молиявий ҳолати ва футбол юлдузлари ҳақида ўз ўқувчиларига тезкор ва ишончли маълумотлар етказишда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар