
Ўзбекистонлик тажрибали ҳимоячи Рустам Ашурматов карьерасини янги босқичга олиб чиқди — у Эроннинг “Истиқлол” клуби сафида фаолият юритадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар берди.
Маълум қилинишича, Ашурматов бугун “Истиқлол” жамоаси сафида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва икки мавсумга мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Клуб уни катта ишонч билан қабул қилган ва асосий таркибдан ўрин берилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Эрон нашрлари “Истиқлол” жамоаси Ашурматовни Қозоннинг “Рубин” клубидан 450 минг евро эвазига сотиб олганини маълум қилган эди. Бу трансфер икки томон учун ҳам катта аҳамиятга эга — “Истиқлол” ўз ҳимоя чизиғини мустаҳкамласа, Ашурматов Эрон чемпионатида ўзини кўрсатиш имконига эга бўлади.

Қайд этиш жоиз, Рустам Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ҳам бир неча бор тўп сурган. Унинг юқори даражадаги тажрибаси ва позицион ўйини Эрон чемпионатида ҳам эътибордан четда қолмайди.
Сиз нима деб ўйлайсиз: Ашурматов Эронда ўз ўйинини топа оладими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар