date

Луис Энрике: "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"

Луис Энрике: "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалидаги “Реал”га қарши бўлажак тўқнашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Энрике нафақат рақибни юқори баҳолади, балки шахсий ҳис-туйғуларини ҳам яширмади.

- “Реал” билан ўйнаш – мен учун доим алоҳида завқ. Чунки футбол тарихида “Қироллик клуби”дек муваффақиятли жамоа йўқ. Бу каби рақибга қарши баҳс ҳар бир мураббий учун шараф, – деди Энрике матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, у ўзининг “Барселона”га бўлган муҳаббатини ҳам яширмади: “Мен “Барса”га содиқман ва айнан шу сабабли “Реал”га қарши баҳслар менга иккиланмас завқ бахш этади.”

Маълумот учун, ПСЖ ва “Реал” ўртасидаги муҳим тўқнашув бугун тунги соат 00:00да старт олади. Ғолиб жамоа финалга йўл олади.

Сиз нима деб ўйлайсиз: Энрике “Барса” руҳида “Реал”ни тўхтата оладими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике: "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"