
ПСЖ ва "Реал Мадрид" ўртасидаги Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ярим финал баҳси 4:0 ҳисобида парижликлар ғалабаси билан якунланди.
Фабиан Руис 6- ва 24-дақиқаларда, Усмон Дембеле 9-да, Гонсалу Рамуш эса 87-дақиқада гол уриб, жамоасига финалга чиқиш имконини берди.
Статистика:
. ПСЖ 17 марта зарба берди, 7 таси аниқ бўлди. Реал 11 марта зарба берди, улардан 2 таси аниқ.
. Тўпга эгалик қилиш: ПСЖ – 69%, Реал – 31%.
. Паслар сони: ПСЖ – 881, Реал – 308. Пас аниқлиги: ПСЖ – 92%, Реал – 83%.
. Ҳар икки жамоа 9 тадан фол ишлатган.
. Сариқ карточкалар: ПСЖ – 1, Реал – 2. Қизил карточка берилмади.
. Офсайд: ПСЖ – 4, Реал – 0. Бурчак тўплари: ПСЖ – 3, Реал – 8.
Учрашув Метлайф-стадионида бўлиб ўтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар