date

Узоқ масофадан 100 гол – Мессидан жаҳон рекорди

Узоқ масофадан 100 гол – Мессидан жаҳон рекорди
"Интер Майами" жамоаси юлдузи Лионель Месси рекордлар йўлида яна бир юқори чўққини забт этди. Пайшанба куни бўлиб ўтган MLS баҳсида у "Нью-Ингленд Рэволюшн" дарвозасига икки бор тўп киритди. Бу голлардан бири узоқ масофадан йўлланган зарба орқали амалга ошди.

Эътиборлиси шундаки, AlbicelesteTalk нашри ёзишича, Месси энди футбол тарихида жарима майдони ташқарисидан тўғридан-тўғри жарима зарбалари бўлмаган ҳолда 100 та гол урган илк футболчига айланди. Унинг ушбу кўрсаткичи бутун дунё футбол тарихида тенгсиз ҳисобланади.

Жорий мавсумда Лионель Мессининг ҳисобида 14 та гол бор. У ҳозирча тўпурарлар рўйхатида "Нэшвилл" жамоаси ҳужумчиси Сэм Сарридждан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Сарриджнинг ҳисобида эса 16 та гол мавжуд.

38 ёшли аргентиналик футболчи ҳар бир ўйинда ўз услуби ва тажрибаси билан мухлисларни ҳайратда қолдирмоқда. Унинг ҳаракатлари нафақат "Интер Майами" жамоасини, балки бутун MLS чемпионатини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Месси ўз фаолияти давомида кўплаб рекордларга эришган бўлса-да, бу галги натижа футболдаги яна бир тарихий бурилиш сифатида қайд этилмоқда. Унинг майдондаги фаолияти ҳали узоқ йиллар мухлислар хотирасида сақланиши аниқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Узоқ масофадан 100 гол – Мессидан жаҳон рекорди