date

«Реал» Мбаппе ва Винисиус билан очиқ суҳбат ўтказади

«Реал» Мбаппе ва Винисиус билан очиқ суҳбат ўтказади
«Реал» раҳбарияти Мбаппе ва Винисиус билан учрашади, деб Euro-football.ru хабар берди.
«Реал» футбол клуби Жаҳон клублар чемпионати ярим финалида «ПСЖ»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу мағлубиятдан сўнг клубдаги айрим муаммолар яққол кўринди.

Мадрид жамоасига Килиан Мбаппе қайта келганидан кейин ҳимоядаги ўйин заифлашгани кузатилмоқда. «Реал» таркибидаги асосий муаммо — ҳужумдаги юлдузлар ҳимояга етарлича эътибор қаратмаяпти.

Бу ҳолат Мбаппе ва Винисиус Жуниорга ҳам тааллуқли. Жамоа устози Хаби Алонсо мағлубиятдан кейин уларга очиқ танбеҳ бермади, лекин жамоавий ҳаракатлар зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Marca нашри маълумотига кўра, «Реал» раҳбарияти футболчилар билан юзма-юз учрашув ўтказиб, уларнинг режалари, мақсадлари ва клубга бўлган садоқат даражасини муҳокама қилмоқчи. Айниқса, Винисиуснинг фикри муҳим саналмоқда, чунки унинг шартномаси ҳали узайтирилмаган.

Килиан Мбаппе эса тўп бўлмаган пайтда етарлича фаол ҳаракат қилмаётгани сабабли суҳбат кутилмоқда. Президент Флорентино Перес Винисиуснинг мақомини оширган ва бу футболчининг келажаги клуб учун муҳим эканини кўрсатмоқда.

Жамоа раҳбарияти юлдуз футболчиларнинг ўзаро англашуви ва жамоавий ишлашга катта эътибор қаратмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Мбаппе ва Винисиус билан очиқ суҳбат ўтказади