date

Расман: Элдор Шомуродов Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига ўтди!

Расман: Элдор Шомуродов Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига ўтди!
Элдор Шомуродов фаолиятида янги саҳифа очилди — Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби унинг трансфери бўйича расмий баёнот берди.

Узоқ вақтдан бери муҳокама қилинган келишувга кўра, Шомуродов 2 йиллик шартнома асосида турк жамоасига қўшилди. Ушбу келишувга кўра, жамоа шартномани яна 1 йилга узайтириш ҳуқуқига ҳам эга. Эътиборлиси, “Башакшеҳир” уни “Рома”дан 3 миллион еврога ижарага олди ва 2,7 миллион еврога сотиб олиш имкониятини ҳам қўлга киритди.

Элдорнинг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг 10 фоизи Италия клуби — “Рома” ҳисобига ўтади. Бу эса, келажакда футболчи яна юқори нархда сотилса, римликлар ҳам молиявий фойда кўради, дегани.

29 ёшли ҳужумчи учун Туркия жуда катта имконият ҳисобланади. “Башакшеҳир” сингари турнирда жиддий мақсад қўйган жамоа сафида Шомуродов ўзини тўлиқ намоён қилиши мумкин. Унинг тўп билан муомаласи, хавфли зонадаги ҳаракатлари ва интизоми янги муҳитда ҳам иш бериши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда у “Рома” сафида ўйнади ва мухлислар қалбидан жой олди. Эндиликда эса Элдордан янги чемпионатда ҳам голли сериялар кутиляпти.

Шомуродовнинг Туркиядаги дебюти, унинг “Башакшеҳир”даги илк ўйини ва мураббий унга қандай вазифа юклашини мухлислар катта қизиқиш билан кузатишяпти. Бир нарса аниқ — Элдор яна майдонда ҳаракатда бўлади ва ўз сўзини айтишга ҳаракат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Элдор Шомуродов Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига ўтди!