date

Элдор Шомуродовнинг “Рома” билан хайрлашув хати: хотиралар, сабоқлар ва янги саҳифа

Элдор Шомуродовнинг “Рома” билан хайрлашув хати: хотиралар, сабоқлар ва янги саҳифа
“Истанбул Башакшеҳир” клуби билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Италиядаги фаолиятини расман якунлади. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Рома” клуби билан боғлиқ хотираларини ёдга олди ва самимий сўзлар билан хайрлашув қилгани мухлисларни бефарқ қолдирмади.

Элдор ўз баёнотида “Рома” сафида ўтказган ҳар бир лаҳза у учун қимматли бўлганини таъкидлади. У клуб унга фақат голлар ва ўйинлар эмас, балки жамоавий руҳ, юқори савияли мураббийлар ва мухлислар билан юз берган унутилмас онларни совға қилганини билдирди.

Раҳмат, Рома! Энди АС Рома билан хайрлашиш вақти келди — бу клуб менга унутилмас хотираларни, голларни, курашларни ва ажойиб жамоа, мураббиялар ҳамда мухлислар билан бўлган махсус лаҳзаларни берди.

АС Рома формасини кийиш мен учун шараф эди. Ҳар бир дақиқа, ҳар бир гол ва ҳар бир ўрганган сабоқ учун миннатдорман. Рома ҳар доим юрагимда қолади. Менга ишонч билдирганингиз ва доимо қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур.

Янги саҳифа очилмоқда, лекин бу хотиралар мен билан бир умр қолади. Ҳурмат ва муҳаббат билан
”, — деб ёзди Шомуродов.

29 ёшли ҳужумчи Италиядаги фаолияти давомида 85 та расмий учрашувда иштирок этди. Унинг ҳисобига 13 та гол ва 11 та ассист ёзилган. Бу натижалар уни “Рома” тарихидаги муҳими футболчилардан бири сифатида ёдда қолдиради.

Энди эса Элдор учун янги саҳифа бошланмоқда — Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби сафида. Мухлислар унинг янги жамоада ҳам ўзига хос ўйин услубини намоён қилиши ва янги ютуқларга эришишини тилаб қолишмоқда.

Шубҳа йўқ, “Рома”даги ёзилган тарих, Элдорнинг шахсий футбол ривожида алоҳида аҳамият касб этади. Аммо унда янада юқори марраларни забт этиш учун янги имкониятлар эшиги очилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродовнинг “Рома” билан хайрлашув хати: хотиралар, сабоқлар ва янги саҳифа