
FIFAнинг янгиланган рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистондан юқори ўринни эгаллади, деб UPL.uz хабар берди.
Халқаро футбол федерацияси (FIFA)нинг янгиланган рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 55-ўринга кўтарилди. Бу билан Ўзбекистон икки поғонага юқорилаб, Осиёдаги 6-жамоа бўлди.
Қўшни Қозоғистон эса бир поғона пастлаб, 114-ўринни эгаллади. Қозоғистон Вьетнам (113-ўрин) ва Мадагаскар (115-ўрин) термалари орасида жой олди.
Қозоғистондаги мухлислар ушбу ҳолатдан норози. Улар терма жамоанинг яқин қўшни Ўзбекистондан орқада қолганини танқид қилиб, мамлакат футбол тизимига жиддий ислоҳотлар киритиш лозимлигини таъкидламоқда.
Аввалроқ Қозоғистонда Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига Европада эмас, Осиё минтақасида иштирок этаётгани учун чиқяпти, чунки Осиёда рақобат даражаси паст, деган фикрлар билдирилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар