date

2030 финали “Сантьяго Бернабеу”да ўтади — расмий келишув

2030 финали “Сантьяго Бернабеу”да ўтади — расмий келишув
2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати яна бир тарихий қарор билан бойиди — финал учрашуви дунёдаги энг машҳур ареналардан бири бўлган “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказилади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ФИФА ва “Реал Мадрид” клуби ўртасида ушбу масала бўйича расмий келишувга эришилган. Бу қарор турнирнинг нуфузини янада ошириши кутилмоқда, чунки “Сантьяго Бернабеу” нафақат Европада, балки бутун дунёдаги энг машҳур ва замонавий стадионлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги жаҳон чемпионати Марокаш, Португалия ва Испания мезбонлигида ўтказилади. Бу — тарихда биринчи марта чемпионатни бир неча қитъаларда ва давлатларда қабул қилувчи форматда ўтказилишидир.

48 терма жамоа иштирок этадиган турнир 2030 йилнинг 8 июнь куни старт олади ва 21 июль куни финал учрашуви билан якунланади. Ҳозирда ФИФА турнир тақвими устида иш олиб бормоқда.

"Сантьяго Бернабеу" стадиони яқинда тўлиқ реконструкциядан ўтказилди. Янги қиёфадаги арена 85 мингдан зиёд томошабинни сиғдира олади. Стадионда слайд кўринишидаги ён томонлар, очилувчи том, 360° LED экран каби замонавий технологиялар жорий қилинган.

Маҳаллий ва халқаро спорт мутахассислари бу қарорни ижобий қабул қилмоқда. Чунки мазкур стадионда футбол нафақат ўйин сифатида, балки гранд шоу шаклида тақдим этилади.

2030 йилдаги финал нафақат спорт тарихи, балки маданият ва технологик жиҳатдан ҳам юқори даражада ўтади, дея тахмин қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2030 финали “Сантьяго Бернабеу”да ўтади — расмий келишув