Жервонта Дэвис зўравонлик айби билан қамалди

Жервонта Дэвис зўравонлик айби билан қамалди
Енгил вазнда жаҳон чемпиони ҳисобланган америкалик боксчи Жервонта Дэвис (30-0-1, 28 нокаут) Флорида штатида ҳибсга олинди.

Унга маиший зўравонлик содир этгани бўйича жиноий иш очилган. Қўйилган айблов юзасидан гаров пули миқдори кейинроқ маълум қилинади.

Маълумот ўрнида, Жервонта жорий йилнинг 16 августида Лас-Вегас шаҳрида Ламонт Роучга қарши реванш жангини ўтказиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил май ойида Балтимор шаҳридаги суд уни 2020 йил ноябридаги йўл-транспорт ҳодисаси учун уч йиллик синов муддати, 90 кун уй қамоғи ва 200 соат мажбурий жамоат ишларига ҳукм қилган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар