date

Мбаппе “Реал”да тарихий натижа қайд этди

Мбаппе “Реал”да тарихий натижа қайд этди
Мадриднинг машҳур “Реал” жамоаси учун жорий мавсум муваффақиятли кечмади — жамоа иштирок этган бирорта мусобақада ғолибликни қўлга кирита олмади. Бироқ бу ҳолат 26 ёшли Килиан Мбаппенинг шахсий ютуқларига таъсир қилмади.

Франциялик ҳужумчи мавсум давомида қатнашган барча мусобақаларда — жами 7 турнирда рақиб дарвозасига гол киритди. У Ла Лига, Испания Кубоги, Суперкубок, Чемпионлар Лигаси, Қитъалараро кубок, Европа Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўпурарлик кўникмасини намоён қилди.

Қизиғи шундаки, тарихда “қироллик клуби”нинг ҳеч бир футболчиси бир мавсумда бу қадар кўп турнирда гол урмаган. Мбаппе эса ўзининг “қаймоқранглилар”даги илк мавсумидаёқ бундай натижага эришди.

Маълумот ўрнида: Килиан ўтган ёзда “ПСЖ”дан эркин агент сифатида “Реал”га қўшилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе “Реал”да тарихий натижа қайд этди