
Футбол оламида янги сенсация яқинлашмоқда — 39 ёшли тажрибали ярим ҳимоячи Лука Модрич фаолиятини Италияда давом эттириши кутиляпти. Журналистларнинг ёзишича, у дўстона муҳитга эга “Милан” билан шартнома имзолаш арафасида турибди.
Италиянинг машҳур спорт нашри — La Gazzetta dello Sport маълум қилишича, хорватиялик юлдуз янги жамоасида 14-рақамни танлаган. Қизиғи шундаки, айнан шу рақам Модричнинг “Тоттенхэм”даги фаолияти давомида унга омад келтирган эди.
Маълумотларга кўра, Лука Модрич “Милан” билан бир мавсумга мўлжалланган шартнома тузади ва 2026 йил ёзига қадар “россонерилар” сафида тўп суриши кутилмоқда. Аммо клуб бу мавсумда Европа турнирларида иштирок этмайди.
Эслатиб ўтамиз, Модрич шу йил ёзида 13 мавсумдан кейин “Реал Мадрид” жамоасини тарк этди. У испанияликлар сафида 19 ва 10-рақамларда тўп тепиб, клуб билан кўплаб совринларни қўлга киритган.
Италиядаги фаолияти Модрич учун қандай имконият ва муваффақиятлар олиб келиши ҳозирча номаълум — буни фақат вақт кўрсатади. Аммо футбол ишқибозлари унинг яна юқори савияда ўйнашини кутиб қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар